Ўзбекистоннинг архив соҳасидаги замонавий тажрибаси халқаро конференцияда тақдим этилди
2026-08-06 10:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистоннинг архив соҳасидаги замонавий тажрибаси халқаро конференцияда тақдим этилди
Қозоғистон Республикаси Миллий архивининг 20 йиллигига бағишлаб Остона шаҳрида “Архивлар: рақамли трансформация, конституциявий қадриятлар ва тарихий мерос” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция болиб ўтмоқда.
Конференцияда Ўзбекистон номидан Ўзбекистон Миллий архиви директори Дилбар Зокирова “Ўзбекистон Миллий архивида архив ҳужжатлари кўргазмаларини тайёрлашда сунъий интеллект” мавзусида маъруза қилди.
Шунингдек, «Ўзархив» агентлиги Ахборот хизмати раҳбари, (ПҳД) Анваржон Алиев онлайн форматда иштирок этиб, “Ўзбекистонда тарихий ҳужжатларни сақлаш ва улардан фойдаланишда сунъий интеллектдан фойдаланишнинг янги ёндашувлари” мавзусидаги маърузаси билан қатнашди.
Мазкур халқаро анжуман архив соҳасида рақамли трансформация, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда тарихий меросни асраш борасидаги илғор тажрибаларни муҳокама қилиш ва халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилмоқда.









