«Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов Бўка туманида ёшлар билан учрашди
2026-07-30 15:30:00 / Янгиликлар

«Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов Бўка туманида ёшлар билан учрашди
«Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов Тошкент вилояти Бўка туманидаги «Рамадан» ва «Қўлдоштепа» маҳаллаларига бириктирилган ёшлар билан навбатдаги очиқ мулоқотда учрашди.
Мулоқот давомида ёшларнинг таълими, касбий кўникмалари, келгусидаги режалари ҳамда бандлик масалалари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, уларнинг ижтимоий аҳволи ва мавжуд муаммолари атрофлича ўрганилиб, ҳар бир мурожаат бўйича амалий ечимлар берилди.
Учрашув якунида бир қатор ёшларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, малака ошириш курсларига жалб этиш ҳамда манзилли ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чоралар кўрилди. Тегишли қурилиш ва маиший хизмат кўрсатиш анжомлари беғараз топширилди.
Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларига ечим топиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.





