«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Жиззах вилоятидаги Ёш архивчи ходимлар билан учрашув ўтказди.
2026-07-23 15:30:00 / Янгиликлар

«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Жиззах вилоятидаги Ёш архивчи ходимлар билан учрашув ўтказди.
Жиззах вилоятида ёш архивчилар билан бўлиб ўтган учрашувда ёшлар ўртасида ўтказилаётган ижтимоий тадбирларни янада кўпроқ ташкил этилиши, соҳа ривожи учун ёшлар томонидан берилаётган таклифлар ва саволларга атрофлича жавоб берилди ҳамда фикр ва таклифлар билдирилди.
Қайд этиш керакки, Жиззах вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси ва унинг тизимидаги архив муассасаларида жами 66 нафар ходим фаолият юритади. Ушбу ходимларнинг 24 нафарини ёшлар ташкил этади.
Мазкур учрашув давомида архивчи ёшлар ўзларининг инновацион ғоялари ва ташаббусларини илгари суришди. Хусусан, уч нафар ёш ходимлар томонидан соҳани янада ривожлантиришга қаратилган "Архив карвони", "Энг яхши туман архивлари рейтинги" каби лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.









