Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Миллий архиви ҳамда Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.
2026-07-27 09:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Миллий архиви ҳамда Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида "Очиқ эшиклар куни" ташкил этилди.
Тадбир давомида архивнинг тажрибали мутахассислари томонидан иштирокчиларга ҳужжатларни рақамлаштириш жараёни, уларнинг сақланиши, архив фаолияти ҳамда яратилган замонавий шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан миллий тарихимиз, тараққиёт йўли ва мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни акс эттирувчи кино ҳамда видеороликлар намойиш этилди.









