ДИҚҚАТ ЭЪЛОН! 15 июль куни бўлиб ўтадиган матбуот анжуманига таклиф қиламиз.
2026-07-08 12:00:00 / Янгиликлар

📢 ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
‼️ 15 июль куни бўлиб ўтадиган матбуот анжуманига давлат ва нодавлат ОАВ вакиллари, ЖУРНАЛИСТЛАР, шунингдек, МУСТАҚИЛ ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГEРЛАРНИ таклиф қиламиз.
📍 2026 йил 15 июль куни соат 11:00 да Миллий матбуот маркази биносида «Ўзархив» агентлиги томонидан 2026 йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари ҳамда архив соҳасидаги муҳим янгиликларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади.
🗂 Матбуот анжуманида қуйидаги долзарб масалалар юзасидан батафсил маълумот берилади:
🔹 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар;
🔹 2026 йил 1 августдан бошлаб давлат ташкилотларида архив ишига оид барча ҳужжатлар фақат электрон шаклда юритилиши тартиби;
🔹 2026 йил сентябрь ойидан «Шажара» ахборот тизимининг ишга туширилиши, унинг имкониятлари ва кутилаётган натижалари.
☎️ Барча саволлар бўйича «Ўзархив» агентлиги Ахборот хизматига 97-149-70-27, 55-503-01-50 (3) телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
