«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Наманган вилоятидаги давлат архивларида бўлди
2026-06-24 16:00:00 / Янгиликлар

«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Наманган вилоятидаги хизмат сафари доирасида Наманган вилоят давлат архиви, Косонсой, Мингбулоқ, Тўрақўрғон туман давлат архивлари иш жараёни билан танишди.
Улуғбек Юсупов архивларда иш жараёни, ишлатилаётган ахборот тизимлари самарадорлиги, ҳужжатларни сақланиш ҳолати, йиғмажилдларни умумий ҳолатлари, рақамлаштириш жараёнлари, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, кўрсатилаётган хизматларнинг тезкорлиги билан танишди.
Шунингдек, архивлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, хизмат вазифаларини бажаришда қонунийликка риоя этилиши, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар атрофлича кўриб чиқилди.
Маълумот учун: Ҳозирги кунда Наманган вилояти давлат архивида 734 та мавжуд фонд бўлиб, 363 057 сақлов бирлигидан иборат ҳужжатлар сақланмоқда. Уларнинг 297 375 таси бошқарув ҳужжатлари бўлиб, шундан 301 076 та сақлов бирлиги совет даврига оид, 61 981 таси мустақиллик даврига оид, 65 682 таси шахсий таркиб ҳужжатлари бўлиб, шундан 42 127 таси совет даврига оид, 23 555 таси мустақиллик даврига оид, 85 таси шахсий келиб чиқиш ҳужжатлари ва 10 961 таси вақтинча сақланадиган ҳужжатлар ҳамда 38 та суратли ҳужжатларни ташкил этади.
Вилоят давлат архивида 35 та фондда 4 915 та сақлов бирлигидан иборат бошқарув ҳамда 62 та суратли алоҳида қимматли ҳужжатлар сақланмоқда.
Давлат архивида буджет бўйича 21 та штат бирлигидаги ходимлар фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, 2 нафар ходим давлат архивининг хўжалик гуруҳида ишламоқда.
Замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда давлат архивида сақланаётган ҳужжатларни рақамлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги кунга қадар архив сақловхонасида мавжуд 13 932 та сақлов бирлигидан 2 290 444 дона кадр ҳисобида ҳужжатлар рақамлаштирилди.
Давлат архивининг жамлаш манбалари сони 149 тани ташкил этади.
Маълумот учун: Косонсой тумани давлат архивида шу кунга қадар 34 та ташкилот назоратга олиниб, жамлаш манбаларининг асосий рўйхатига киритилган.
Косонсой тумани давлат архивида жами 131 та фонд бўлиб, 1921–2019 йилларга оид 65 849 дона сақлов бирлигидаги ҳужжатлар мавжуд. Шундан 34 485 та сақлов бирлигида бошқарув ҳужжатлари, 31 364 та сақлов бирлигида эса шахсий таркибга оид ҳужжатлар сақланмоқда.
Ҳозирги вақтда энг устувор йўналишлардан бири сифатида архив ҳужжатларини тизимли рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2026 йилнинг шу кунига қадар Косонсой тумани давлат архивида 65 та фонддан 11 739 та сақлов бирлигидаги 1 011 730 та кадр «э-сақлов» тизимига киритилди ва бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Косонсой тумани давлат архивида 10 нафар ходим фаолият юритиб келмоқда.
Маълумот учун: Бугунги кунда Мингбулоқ тумани давлат архивида штат бўйича 10 нафар ходим фаолият олиб бормоқда. Ходимлар лойиҳа асосида қурилган, замонавий талабларга мос равишда таъмирланган, ҳар томонлама қулай хоналарда замонавий техника воситалари билан жиҳозланган шароитда меҳнат қилмоқда.
Ҳозирги кунда туман давлат архивида жами 222 та фондда 71 252 та сақлов бирлигидаги ҳужжатлар сақланмоқда. Шундан 35 195 таси бошқарув ҳужжатлари, 36 757 таси шахсий таркиб ҳужжатларини ташкил этади.
Алоҳида қимматли ҳужжатлар сони 101 та сақлов бирлигини ташкил этади. Шунингдек, 26 476 та шахсий таркибга оид ҳужжатлар, мустақиллик даврига оид 12 506 та бошқарув ҳужжатлари, 8 959 та шахсий таркибга оид ҳужжатлар, 19 та шахсий келиб чиқиш ҳужжатлари ҳамда 35 617 та шахсий таркиб ҳужжатлари мавжуд.
Архивда шу кунга қадар 41 та ташкилот назоратга олиниб, жамлаш манбаларининг асосий рўйхатига киритилган.
Давлат архивида 2026 йил июнь ойига қадар 12 821 та сақлов бирлиги рақамлаштирилиб, жами 1 336 561 та кадр олинган.









