Ўзбекистон ва Корея архив соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
2026-06-23 10:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон ва Корея архив соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
2026 йил 22 июнь куни Тошкент шаҳридаги “ИнтерСонтинентал Ташкент” меҳмонхонасида «Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов ва Корея Республикаси Ички ишлар ва хавфсизлик вазирлигининг Халқаро маъмурий ҳамкорлик буроси Бош директори Парк Соо-деок ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги архив соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда истиқболдаги ривожланиш йўналишлари муҳокама қилинди. Томонлар архив ҳужжатларини рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, мутахассислар малакасини ошириш, қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда кўргазма ва конференциялар ташкил этиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, 2016 йилда имзоланган ҳамкорлик меморандумини янгилаш ва янги таҳрирдаги ҳамкорлик ҳужжатини 2026 йил сентябрь ойида Корея Республикасида олий даражада ўтказилиши режалаштирилаётган халқаро симпозиум доирасида имзолаш имкониятлари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар архив соҳаси бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш ва янги ҳамкорлик ҳужжати лойиҳаси юзасидан таклифларни расмий тартибда алмашишга келишиб олдилар.




