«Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов Тошкент вилояти Бўка туманидаги ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди
2026-06-04 18:00:00 / Янгиликлар

«Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов Тошкент вилояти Бўка туманидаги ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Жорий йилнинг 4 июнь куни «Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов Тошкент вилояти Бўка туманидаги «Рамадан» ҳамда «Кийикчи» маҳалласидан бириктирилган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда ҳар бир ёшнинг маълумоти, амалий кўникмалари ҳамда келгусидаги меҳнат фаолиятига оид мақсадлари атрофлича муҳокама қилинди. Шу билан бирга, уларнинг ижтимоий аҳволи ва мавжуд муаммолари батафсил ўрганилди.
Таҳлиллар асосида ёшларни иш билан таъминлаш, касбга йўналтириш, малака ошириш курсларига жалб этиш ҳамда манзилли амалий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилди.
Белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.








