Ўзбекистон Миллий архивида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди
2026-06-03 10:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Миллий архивида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди
Тадбир доирасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультетининг «Архившунослик» йўналишида таҳсил олаётган 1–2-босқич талабалари учун “Архившунослик ўқув-танишув” амалиётини ташкил этиш мақсадида экскурция уюштирилди.
Экскурция давомида талабалар архив фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳужжатларни қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиблари. Архив мутахассислари томонидан фондлар таркиби, тарихий ҳужжатларнинг илмий ва амалий аҳамияти, уларни реставрация қилиш ва рақамлаштириш жараёнлари ҳақида тушунчалар берилди.
Шунингдек, тарихий ҳужжатларни сақлашда замонавий технологиялардан фойдаланишнинг ўрни ва аҳамияти алоҳида таъкидланди. Талабалар архивнинг ўқув заллари, фонд сақлов хоналари ҳамда замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлимлари фаолиятини бевосита кузатиш имконига эга бўлдилар.





