“1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан фотоҳужжатлар кўргазмаси ташкил этилди
2026-06-01 16:30:00 / Янгиликлар

“1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан фотоҳужжатлар кўргазмаси ташкил этилди
“1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви томонидан Ўзбекистон давлат Ёш томошабинлар театрида архив фотоҳужжатлар кўргазмаси ташкил этилди.
Мазкур кўргазмада архив фондларида сақланаётган, болалар ҳаёти, уларнинг қувончли лаҳзалари, ижодий фаолияти ҳамда турли даврлардаги болалар мавзусига оид қимматли фотоҳужжатлар намойиш этилди.
Кўргазмадан ўрин олган архив ҳужжатлар ёш томошабинларда катта қизиқиш уйғотиб, уларнинг тарихий мерос ва миллий қадриятларга бўлган қизиқишини янада оширишга хизмат қилди.
Тадбир давомида ташриф буюрувчилар архив ҳужжатлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлиб, болалар учун яратилган тарихий ва маданий муҳит акс этган фотоҳужжатларни катта қизиқиш билан томоша қилдилар.



