Беларус Республикасида бўлиб ўтган “Архив мулоқоти: Беларуснинг энг янги тарихида аёлнинг ўрни” В Халқаро илмий-амалий конференцияда «Ўзархив» агентлиги вакили иштирок этди.
2026-05-23 12:00:00 / Янгиликлар

Беларус Республикасида бўлиб ўтган “Архив мулоқоти: Беларуснинг энг янги тарихида аёлнинг ўрни” В Халқаро илмий-амалий конференцияда «Ўзархив» агентлиги вакили иштирок этди.
Мазкур конференцияда «Ўзархив» агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев “Оғзаки тарих ва рақамли архивларнинг энг янги тарихни ўрганишдаги манбашунослик салоҳияти (Ўзбекистон ва постсовет мамлакатлари мисолида)” мавзусида маъруза билан қатнашди.
Маърузада оғзаки тарих материаллари, рақамлаштирилган архив ҳужжатлари ҳамда замонавий ахборот технологияларининг тарихий жараёнларни тадқиқ этишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва постсовет ҳудудидаги давлатларда рақамли архив тизимларини ривожлантириш борасидаги тажрибалар ва истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.

