“Хотира ва қадрлаш – менинг соҳамда” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
2026-05-06 18:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Хотира ва қадрлаш – менинг соҳамда” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Мазкур тадбирда турли илмий ва маданий муассасалардан етакчи мутахассислар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этдилар. Жумладан:
-
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ижтимоий фанлар кафедраси доценти U.A. Салиев,
-
Мухтор Ашрафий уй-музейи катта илмий ходими G.S. Гапоненко,
-
Низомий номидаги Миллий педагогика университети профессори, тарих фанлари доктори F.N. Эрназаров,
-
ЎзР ФА Ўзбекистон тарихи давлат музейи “Музей ашёлари, фонд коллекцияларини рўйхатга ва ҳисобга олиш” бўлими бош мутахассиси, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори M.M. Ўролова,
-
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди D.N. Аберкулов иштирок этдилар.
-
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Миллий архивлари ходимлари ҳамда ТМС институти “Педагогика ва психология” йўналиши 4-босқич талабалари фаол қатнашдилар.
Давра суҳбати давомида иштирокчилар Хотира ва қадрлаш кунининг тарихий аҳамияти, миллий хотирани асраш, архив ҳужжатларининг жамият ҳаётидаги ўрни ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Тадбир якунида мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди ва келгусида ҳамкорликда илмий-маърифий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар билдирилди.









