Татаристон Республикаси архивчилари делегацияси Бухоро вилояти Когон шаҳар давлат архивида бўлди
2026-04-22 11:30:00 / Янгиликлар

Татаристон Республикаси архивчилари делегацияси Бухоро вилояти Когон шаҳар давлат архивида бўлди
Ташриф доирасида делегация аъзолари архив ишини ташкил этиш, ҳужжатларнинг сақланиш тартиби, замонавий архив технологиялари ва бошқарув тизими билан танишдилар. Шунингдек, архивдаги ҳужжатлар сақловхоналари, рақамлаштириш жараёнлари ҳамда ҳужжатларни таъмирлаш ва реставрация қилиш ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Экскурция давомида меҳмонлар архив фаолиятининг амалий жиҳатларини кўздан кечиришди ва соҳа мутахассислари билан фикр алмашдилар.







