“Шажара (генеалогия)” мавзусида қўшма давра суҳбати ўтказилди
2026-04-21 17:05:00 / Янгиликлар

“Шажара (генеалогия)” мавзусида қўшма давра суҳбати ўтказилди
Бухоро вилоят давлат архивида «Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов ҳамда Татаристон Республикаси Архив иши бўйича давлат қўмитаси раиси Гулнара Закариевна Габдрахманова иштирокида “Шажара (генеалогия)” мавзусига бағишланган қўшма давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбир давомида иштирокчилар насл-насабни ўрганиш, генеалогик тадқиқотларни ривожлантириш, архив ҳужжатларининг бу борадаги ўрни ва аҳамияти ҳақида фикр алмашдилар. Шунингдек, шажара тузишнинг замонавий усуллари, архив материалларидан самарали фойдаланиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларининг аҳамияти муҳокама қилинди.
Давра суҳбати доирасида Ўзбекистон ва Татаристон ўртасида архив соҳаси, хусусан генеалогия йўналишида ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.







