“Ўзбекистон ва Татаристон: вақт синовидан ўтган” мавзусида қўшма архив ҳужжатлари кўргазмаси ўтказилмоқда
2026-04-20 14:35:00 / Янгиликлар

“Ўзбекистон ва Татаристон: вақт синовидан ўтган” мавзусида қўшма архив ҳужжатлари кўргазмаси ўтказилмоқда
Мазкур кўргазма Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги тарихий, иқтисодий ва маданий алоқаларнинг кўп асрлик илдизлари ҳамда бугунги кунда изчил ривожланиб бораётган ҳамкорликни ёритишга қаратилган. Экспозицияда икки ҳудуд ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар, илм-фан, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни акс эттирувчи ноёб архив ҳужжатлари, фотосуратлар ва бошқа тарихий материаллар намойиш этилмоқда.
Кўргазмада Гулнара Закариевна Габдрахманова бошчилигидаги Татаристон Республикаси архивчилари делегацияси иштирок этмоқда.
Тадбир доирасида «Ўзархив» агентлиги директори U.Yusupov ва Татаристон Республикаси Архив иши бўйича Давлат қўмитаси раиси G.Gabdraxmanova ОАВ вакилларига интервью бердилар.
Кўргазма ташриф буюрувчиларга Ўзбекистон ва Татаристон халқлари ўртасидаги ўзаро ишонч, дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари ҳақида чуқур тасаввур беради. Шунингдек, у замонавий саноат ва инновацион ҳамкорликнинг тарихий илдизларини очиб беришга хизмат қилади.
Тадбир доирасида мутахассислар, тарихчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари учун экскурциялар ташкил этилиб, архив материаллари юзасидан батафсил маълумотлар тақдим этилмоқда.
Мазкур қўшма кўргазма “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” платформасида нафақат саноат ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, балки маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш йўлида муҳим аҳамият касб этади.
Маълумот учун: 2026 йил 20–22 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Сентрал Ациан Эхпо Узбекистан (САЭх) кўргазмалар мажмуасида ўтказилаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида “Ўзбекистон ва Татаристон: вақт синовидан ўтган” мавзусидаги қўшма архив ҳужжатлари кўргазмаси ташкил этилди.









