«Ўзархив» агентлиги тизимидаги архив муассасаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирокида “АРХИВ МАЛИКАЛАРИ-2026” Республика кўрик-танлови бўлиб ўтди
2026-04-10 18:00:00 / Янгиликлар

АРХИВ МАЛИКАЛАРИ-2026
«Ўзархив» агентлиги тизимидаги архив муассасаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар иштирокида «ОЛМОС» соғломлаштириш оромгоҳида “АРХИВ МАЛИКАЛАРИ-2026” Республика кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Кўрик-танлов якунларига кўра ғолиб деб топилди:
🥇1-ўрин Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви — Бахромова Захро Зайниддин қизи
🥈2-ўрин Фарғона вилояти — Холматова Нозимахон Тоиржон қизи
🥉3-ўрин Сирдарё вилояти — Тўйинбаева Наргиза Хатам қизи
Шунингдек, бошқа иштирокчилар ҳам турли номинациялар бўйича ғолиб деб топилиб, «Ўзархив» агентлиги томонидан «Ташаккурнома» ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбирга ташриф буюрган ҳамда тизимдаги архив муасасаларида раҳбарлик лавозимида фаолият олиб бораётган аёл ходималарга, фахрийларга ҳам байрам муносабати билан эсдалик совғалари топширилди.









