«Ўзархив» агентлиги директори ўринбосари Шерзод Садиков Сирдарё туман давлат архивида жисмоний ва юридик шахслар иштирокида сайёр қабул ўтказди.
2026-04-01 17:30:00 / Янгиликлар

«Ўзархив» агентлиги директори ўринбосари Шерзод Садиков Сирдарё туман давлат архивида жисмоний ва юридик шахслар иштирокида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан қилинган мурожаат ва кўтарилган масалаларга тўлиқ тушунтиришлар ва жавоб берилди. Ҳар бир масала атрофлича ўрганиб чиқилди. Фуқароларга муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилиб, бир неча нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.


