«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Хоразм вилоятидаги давлат архивларида бўлди
2026-04-01 12:00:00 / Янгиликлар

«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Хоразм вилоятидаги давлат архивларида бўлди
«Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов Хоразм вилоятидаги хизмат сафари доирасида Марҳамат, Хоразм вилоят давлат архиви, Хонқа ва Янгибозор туман давлат архивлари ҳамда Хива шаҳар давлат архиви иш жараёни билан танишди.
Улуғбек Юсупов архивларда иш жараёни, ишлатилаётган ахборот тизимлари самарадорлиги, ҳужжатларни сақланиш ҳолати, йиғмажилдларни умумий ҳолатлари, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, кўрсатилаётган хизматларнинг тезкорлиги билан танишди.
Шунингдек, архивлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, хизмат вазифаларини бажаришда қонунийликка риоя этилиши, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар атрофлича кўриб чиқилди.









