«Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов Хоразм вилоятидаги Ёш архивчи ходимлар билан учрашув ўтказди.
2026-04-01 15:00:00 / Янгиликлар

«Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов Хоразм вилоятидаги Ёш архивчи ходимлар билан учрашув ўтказди.
Мазкур учрашув Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий салоҳиятини ошириш ҳамда давлат органлари фаолиятида ёш мутахассисларнинг ролини кучайтиришга қаратилган қарор ва топшириқлари ижроси доирасида ташкил этилди.
Учрашув давомида «Ўзархив» агентлиги раҳбари томонидан архив соҳаси ривожининг устувор йўналишлари, тизимда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, ҳужжатларни рақамлаштириш, электрон архивларни шакллантириш ҳамда фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари юзасидан атрофлича маълумот берилди.
Самимий ва очиқ мулоқот давомида ёшлар томонидан архив соҳасида қўлланилаётган мавжуд ахборот тизимларини такомиллаштириш, «Заковат» интеллектуал ўйинлари, спорт ва тимбилдинг тадбирларини ташкил этиш, шунингдек, ёш ходимларни хорижий давлатларга малака оширишга юбориш масалалари юзасидан бир қатор таклиф ва саволлар билдирилди.









