Ўзбекистон Миллий архивида “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади” шиори остида умумхалқ ҳашари ўтказилди.
2026-03-13 14:00:00 / Янгиликлар

"Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!"
Ўзбекистон Миллий архивида “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади” шиори остида умумхалқ ҳашари ўтказилди.
Мазкур ҳашарда архив ходимлари фаол иштирок этиб, муассаса ҳудудини ободонлаштириш, атроф-муҳитни тозалаш ва яшил ҳудудларни тартибга келтириш ишларини амалга оширдилар.
Ҳашар давомида бино атрофидаги майдонлар тозаланиб, дарахтлар ва гулзорлар парвариш қилинди, йўлаклар супурилди ҳамда ортиқча чиқиндилар йиғиштирилди.
Бундай хайрия ҳашарлари жамоада бирдамлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, атроф-муҳитга эътибор ва масъулиятни оширишга хизмат қилади.





