«Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов АҚШ да архив ҳужжатларини рақамлаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбатида иштирок этди
2026-03-08 14:30:00 / Янгиликлар

«Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов АҚШ да архив ҳужжатларини рақамлаштириш масалаларига бағишланган давра суҳбатида иштирок этди
АҚШнинг Salt Lake City шаҳрида ўтказилаётган RootsTech 2026 халқаро шажара конференцияси доирасида архив соҳасидаги етакчи мутахассислар иштирокида архив ҳужжатларини рақамлаштириш бўйича давра суҳбати ташкил этилди.
Мазкур тадбирда «Ўзархив» агентлиги директори У. Юсупов иштирок этиб, Ўзбекистон архив тизимида амалга оширилаётган рақамлаштириш жараёнлари бўйича тақдимот қилди.
Давра суҳбати давомида АҚШнинг архив муассасалари томонидан архив материалларини рақамлаштириш, электрон каталоглар яратиш, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ҳамда тарихий ҳужжатларни онлайн платформалар орқали тақдим этиш борасидаги илғор тажрибалар муҳокама қилинди ҳамда фикр алмашилди.



