Давлат архивлари раҳбар ва ходимларининг касбий тайёргарлик ва квалификация даражасини аниқлаш бўйича аттестациялар давом этмоқда.
2026-03-13 12:00:00 / Янгиликлар

Давлат архивлари раҳбар ва ходимларининг касбий тайёргарлик ва квалификация даражасини аниқлаш бўйича аттестациялар давом этмоқда.
Аттестациялар белгиланган тартиб асосида тест ва оғзаки шаклда ўтказилмоқда. Жараёнлар очиқ, шаффоф ва адолат тамойиллари асосида ташкил этилиб, иштирокчиларнинг назарий билимлари, амалий кўникмалари ҳамда соҳавий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича хабардорлик даражаси атрофлича баҳоланмоқда.
Тест синовлари орқали архив иши, ҳужжатлар билан ишлаш, рақамлаштириш жараёнлари, ахборот хавфсизлиги ҳамда амалдаги қонунчилик талаблари бўйича билимлар аниқланмоқда. Оғзаки суҳбат жараёнида эса раҳбар ва ходимларнинг касбий тажрибаси, муаммоли вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилияти ҳамда бошқарув компетенциялари баҳоланмоқда.
«Ўзархив» агентлиги Ахборот хизмати



