Фуқароларни ишга қабул қилиш тартиби ва яратилган шароитлар
2026-03-05 13:45:00 / Бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги тизимидаги бўш иш ўринларига таклиф қилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги тизимига ишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуни, Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2025-йил 19-июндаги ПФ–95-сон Фармони талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги тизимидаги бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар) тўғрисидаги маълумотлар:
“Ўзархив” агентлиги тизимидаги бўш иш ўринлари билан https://vacancy.argos.uz/ сайтида танишишингиз мумкин.
Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеидан қатъи назар, ўзларининг касбий, ишбилармонлик, шахсий ва ахлоқий фазилатлари ҳамда маълумот даражасига эга бўлган, шунингдек давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш ҳуқуқи қонунчилик билан чекланмаган ва тегишли лавозимни эгаллаш учун малака талабларига жавоб берадиган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги тизимига танлов орқали ишга қабул қилинади.
Бўш иш ўринлари (вакант лавозимлар)га ишга кириш учун танловда иштирок этиш:
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали https://vacancy.gov.uz/ орқали амалга оширилади.
Қўшимча маълумот олиш учун телефонлар:
(55) 55-503-01-50
