Мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” бўлиши белгиланди.
2026-02-26 16:00:00 / Янгиликлар

Мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” бўлиши белгиланди. Шу муносабат билан бугун Андижон вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Н. Зуҳриддинов томонидан тизимда фаолият олиб бораётган ёшлар ҳамда Андижон давлат университетининг дуал таълим асосида таҳсил олиб келаётган битирувчи талаба ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган соҳадаги муаммолар, уларнинг ечимлари юзасидан таклиф ва лойиҳалар билан танишилди.
Шунингдек, талабаларга Андижон вилоят давлат архивида ҳужжатларни рақамлаштириш, Рақамли ҳукумат лойиҳаси ижроси сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги томонидан жорий этилган дастурий тизимлар ҳақида маълумот ва тушунчалар берилди.






