Жиззах вилоят архив иши ҳудудий бошқармасида коррупцияга қарши курашишга қаратилган "Ҳалоллик вакцинаси" мавзусида семинар ташкил этилди.
2026-02-26 14:00:00 / Янгиликлар

Жиззах вилоят архив иши ҳудудий бошқармасида коррупцияга қарши курашишга қаратилган "Ҳалоллик вакцинаси" мавзусида семинар ташкил этилди.
Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Ушбу иллат ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Шу боис унга қарши кураш халқаро аҳамият касб этиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалалари қаторидан жой олган.
Дарҳақиқат, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш муҳим вазифаларидан биридир.
Семинар давомида коррупциянинг аянчли оқибатлари ҳақида батафсил маълумот берилди, мавзуга оид тақдимотлар намойиш этилди.







