РАСМИЙ БАЁНОТ | Архив хизматлари муддатлари қисқартирилди!
2026-03-02 10:40:00 / Янгиликлар

РАСМИЙ БАЁНОТ
Архив хизматлари муддатлари қисқартирилди!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–228-сонли Фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 мартдан бошлаб қуйидаги хизматлар янги муддатларда амалга оширилади:
✅ Рухсатнома бериш (ҳужжатларни чет элга вақтинча олиб чиқиш учун):
🔹 15 иш кунидан ➡️ 5 иш кунигача
✅ Меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш:
🔹 20 иш кунидан ➡️ 10 иш кунигача
✅ Ўқиганлик ҳақида маълумотнома бериш:
🔹 5 иш кунидан ➡️ 2 иш кунигача
✅ Ҳужжатларни рақамлаштириш (электрон нусха):
🔹 3 иш кунидан ➡️ 1 иш кунигача
💻 My.archive.uz тизимида барча техник ўзгаришлар амалга оширилди.
"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати
