«Ўзархив» агентлигининг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши
2026-02-13 15:30:00 / Янгиликлар

«Ўзархив» агентлиги фаолиятининг 2025 йил якунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукумати томонидан белгиланган вазифаларнинг бажарилиши, коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган кенгайтирилган
Ҳайъат йиғилиши.
«Ўзархив» агентлигининг кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши
КУН ТАРТИБИ
1. «Ўзархив» агентлиги фаолиятининг 2025 йил якунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ҳукумати томонидан белгиланган вазифаларнинг бажарилиши тўғрисида (У. Юсупов).
2. «Ўзархив» агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2025 йилда ўтказилган архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан ўтказилган давлат назорати тадбирлари тўғрисида (А. Файзуллаев).
– “Э-маъмурий иш” ахборот тизимида йўл қўйилган хато ва камчиликлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Наманган, Сирдарё, Фарғона вилоятлари архив иши ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг ахбороти.
3. «Ўзархив» агентлиги тизимида ижро интизоми, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда сўровлар ижроси ҳолати тўғрисида (Ш. Садиков, Д. Юсупов).
4. Давлат архивлари томонидан архив ҳужжатларини рақамлаштириш ҳолати тўғрисида (Ш. Яминов, А. Зиятдинов).
5. Турли масалалар.
Йиғилишда марказий аппарат ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, миллий ва вилоят давлат архивлари директорлари иштирок этди.





