«FamilySearch» нодавлат нотижорат ташкилоти Европа бўйича стратегик бизнес-менежери Томас Ҳенгст «Ўзархив» агентлигида бўлди
2026-01-12 16:00:00 / Янгиликлар

АҚШнинг «FamilySearch» нодавлат нотижорат ташкилоти Европа бўйича стратегик бизнес-менежери Томас Ҳенгст «Ўзархив» агентлиги директори Улуғбек Юсупов билан учрашди.
Учрашувда архив ҳужжатларни рақамлаштириш ва «Шажара» лойиҳасини амалга оширишда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кун тартибининг асосий мавзуси сифатида кўрилди.
Учрашув давомида Ўзбекистон архив фондини рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ҳамда миллий шажара (генеалогия) ахборот тизимини яратиш бўйича ҳамкорликнинг амалий йўналишлари муҳокама қилинди.
Ташриф сўнгида Ўзбекистон миллий архиви бўйлаб қизиқарли экскурция уюштирилиб, реставрация ва рақамлаштириш жараёнлари, шунингдек, архив музейи ва кўргазмалар залида ташкил этилган ноёб архив ҳужжатлари ва экспонатлари билан таништирилди.









