Йил якунлари бўйича алоҳида ўрнак кўрсатган «Ўзархив» агентлиги тизими ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
2025-12-30 17:00:00 / Янгиликлар

Йил якунлари бўйича алоҳида ўрнак кўрсатган «Ўзархив» агентлиги тизими ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Тадбирда архив соҳасини ривожлантириш, тизим фаолияти самарадорлигини оширишда фидокорона меҳнат қилган ходимлар муносиб эътироф этилди. Жумладан, «Ўзархив» агентлиги бўлим бошлиғи Мирзаев Лазиз Тўлқинович ҳамда Тошкент шаҳар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архиви директори Абдикулов Рахман Андабаевич архив соҳасига қўшган салмоқли ҳиссалари учун “Соҳа ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Шунингдек, бир қатор соҳа ходимларига самарали меҳнати ва юксак касбий маҳорати учун “Фахрий ёрлиқ” ва «Ташаккурнома» лар топширилди.
Мазкур тақдирлаш маросими архив тизими ходимларини янги ютуқларга ундаш, меҳнатини муносиб қадрлашга хизмат қилади.
Барча тақдирланганларни самимий муборакбод этамиз!






