Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳокимлик ҳамда унинг таркибий бўлинмалари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида, расмий веб-сайтда ва ижтимоий тармоқларда ёритиш, жамоатчилик билан самарали алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда ҳокимликнинг очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида фаолият юритишини таъминлаш мақсадида фаолият олиб боради.
Ахборот хизматининг асосий вазифалари:
- Тўрақўрғон тумани ҳокимининг ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;
- кенг жамоатчиликни туман ҳокимлиги фаолияти, ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнлари ҳамда соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида холис, тезкор ва ишончли ахборот билан таъминлаш;
- оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, матбуот анжуманлари, брифинглар, медиа-тадбирлар ташкил этиш ҳамда пресс-релизлар, ахборот хабарлари ва бошқа медиа маҳсулотларини тайёрлаш;
- Тўрақўрғон тумани ҳокимлигининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларини юритиш, уларга ахборотларни мунтазам жойлаштириб бориш ва янгилаш;
- оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет тармоғида эълон қилинаётган материалларни мониторинг қилиш, жамоатчилик фикрини таҳлил этиш ҳамда зарур ҳолларда расмий муносабат ва изоҳларни тайёрлаш;
- ҳокимлик фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, фуқаролар ҳамда оммавий ахборот воситалари билан самарали ахборот алмашинувини ташкил этиш.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Телефон: (+998 99) 393-29-92
Электрон почта: toraqorgon.t@exat.uz
Расмий веб-сайтга ахборотларни жойлаштириш ва янгилаш учун масъул шахс
Кенжайева Зохида Абдуллаевна, Хошимов Илҳомбек Исломхон ўғли
Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари, Рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳа менежери
Телефон: (+998 99) 000-88-40
Электрон почта: ilhom051297@gmail.com
