Фуқаролар мурожаатлари — доимий эътиборда
2026-10-26 16:00:00 / Новости
Қабулни туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ҳ. Махмудова ўтказди.

Туман Халқ қабулхонасида фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, уларни қийнаётган масалаларга ечим топиш ҳамда аҳоли муаммоларини ўз вақтида ҳал этишга қаратилган навбатдаги шахсий қабул бўлиб ўтди.
Қабулни туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ҳ. Махмудова ўтказди.
Шахсий қабул давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган масалалар, мавжуд муаммолар ва таклифлар билан мурожаат қилдилар. Ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаш, муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ҳамда уларнинг ечими бўйича амалий чоралар белгилашга алоҳида эътибор қаратилди.





