Давлат хизматида янги авлод кадрлари: “Келажак лидерлари” иштирокчилари лойиҳаларини ҳимоя қилди
2026-10-02 15:00:00 / Новости
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида “Келажак лидерлари” қўшма қайта тайёрлаш таълим дастури тингловчиларининг стажировка якунлари бўйича ҳисоботлари ва битирув лойиҳа ишлари ҳимояси ўтказилди.

🗣Тингловчилар стажировка давомида ўрганган маҳаллий ва халқаро илғор тажрибаларини ўз лойиҳаларида акс эттириб, давлат бошқарувидаги долзарб масалалар юзасидан аниқ таклифларини тақдим этдилар.






