Мактабгача таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари назорат қилинди
2026-09-28 11:00:00 / Новости

Мутахассисларнинг маълумот беришича, бу йилги куз одатдагидан серёғин, қиш эса эртароқ келиши билдирилмоқда. Демак, совуқ мавсумга тайёргарликни ҳам шунга қараб жадаллаштириш лозим. Айниқса, ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, болалар қатнайдиган муассасалар биринчи навбатда эътиборда бўлиши зарур.
Бугун туман ҳокими Шерали Қосимов, туман прокурори Аҳмадхон Юсупов ҳамда ИИБ бошлиғи Азизбек Маматовлар бир қатор давлат мактабгача таълим ташкилотларида ушбу масалада ўрганиш олиб бордилар.
5-ДМТТда 181 нафар бола тарбияланади. Назорат давомида боғчани ўраб турган орқа деворни баландлатиш, бўш турган ердан мақсадли фойдаланиш тавсиялари берилди. Кўмир олишни тезлатиш эса туман ММТБ раҳбариятига топширилди.
Шунингдек, 45, 17,16-ДМТТларда ҳам ободонлаштириш, қишга тайёргарлик, иситиш қозонлари ва тармоқларнинг созлигини кўриб чиқиш бўйича масъуллар огоҳлантирилди.
Ўрганиш давомида ўрнатилган кузатув камераларининг маромда ишлаши ҳам текширилди. Зеро, огоҳлик ҳамиша долзарб масала бўлиб қолаверади.









