Камбағалликни қисқартиришда масъулиятли ёндошув: оилалар яна бир бор хатлов қилинмоқда
2026-09-14 11:00:00 / Новости

Шунинг учун маҳаллаларда “еттилик” ҳамда кўчабошилар билан бирга оилавий даромади паст оилалар яна бир бор хатловдан ўтказилади. Бугун туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Соходиллаев раҳбарлигида “Истиқлол” маҳалласида ана шу жараёнга киришилди. Абдуғаффор Юнусов уйини таъмирлашда ҳамда ишга киришда ёрдам сўради. 3 фарзанднинг онаси Дилрабо Низомиддинованинг турмуш ўртоғи 2-гуруҳ ногиронлиги борлиги учун тиббий ёрдам зарурлиги аниқланди. Муҳаммадилло Турғуновлар эса бир ҳовлида 3 та оила яшаётгани учун уй-жойга муҳтож. Шу тариқа “Тадбиркорлар” кўчасидан учтагина оила аниқланиб, масалалар назоратга олинди.
Бу маҳаллада ҳозирда камбағаллик реестрида 51 та оила бор. Хатловда 88 та эди. 14 киши ишга жойланди, талабгорларга имтиёзли кредит ажратилди. Шу тариқа ишлаб, йил охиригача маҳаллани камбағалликдан ҳоли ҳудудда айлантиришмоқчи.
Маҳалладаги 6 та кўчага иқтисодий соҳа ташкилотлари вакиллари гуруҳларга бўлиниб, ўрганиш ишларини давом эттиришмоқда. Шу билан бирга МФЙ биноси олдида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, 14 та ташкилот ва корхонадан 128 та бўш ўрин иш изловчиларга ҳавола этилди.









