#бугун_қабул...
2026-09-12 15:30:00 / Новости
Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимовнинг жисмоний ва юридик шахслар учун навбатдаги қабули ўтказилди

Унда уй-жой учун олинган кредит маблағини қоплаб бериш, чорвачилик билан шуғулланишга ер ва банк кредити олиш, хонадон таъмирлаш, ижтимоий уйлардан ажратилиши, рус тили фани бўйича ўқитувчиликка ишга жойлашиш, тендерда ютиб олинган ерни расмийлаштириш, даволаниш учун моддий ёрдам, ичимлик ва томорқа суви тортиш, электр таъминотини яхшилаш, пиллага ҳисобланган субсидия маблағи тўлаб берилиши, фарзандининг шартнома пулини тўлаш, пиёдалар йўлаги қуриш каби масалаларда мурожаатлар билдирилди.
Мазкур масалалар мазмунан жойида кўриб чиқилди. Ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўриш тегишлича ташкилот раҳбарларига йўналтирилди. Белгиланган муддатда бу ҳақда мурожаатчилар хабардор этилади.









