Бугун ҳафтанинг шанба куни: Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимов ИИБ бошлиғи Хайрулло Салимов ҳамроҳлигида навбатдаги қабулини ўтказди
2026-09-04 15:00:00 / Новости

“Халқ қабулхонаси”да фуқаролардан моддий ёрдам олиш, яшаш шароитларини яхшилаш, ер кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, болалар нафақаси ажратилиши, уй-жой қуриб бериш, имтиёзли берилган хонадонни номига расмийлаштириш, даволаниш масалаларида мурожаатлар билдирилди.
Шунингдек, Дукат маҳалласининг бир гуруҳ вакиллари ички кўчаларни асфальтлаштириш, “Шарқ” маҳалласидаги кўп қаватли уйларда яшовчилар атрофни ободонлаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, Ўртақишлоқ маҳалласидан келганлар тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш бўйича кўмак сўрашди.
Мурожаатчиларга белгиланган тартибда тушунтиришлар берилди. Ўз ташаббуслари билан кўплаб ишларни амалга ошираётган маҳаллалар намуна қилиб кўрсатилди ва албатта, халқ турмуш фаровонлигига хизмат қиладиган лойиҳалар давом этиши айтиб ўтилди.
Барча масалалар масъуллар томонидан ўрганиб чиқилиши назоратга олинди.









