#бугун_қабул...
2026-08-22 14:00:00 / Новости
Белгиланган режа-жадвалга кўра, “Халқ қабулхонаси” биносида Тўрақўрғон тумани ҳокими Шерали Қосимовнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Унда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тингланди. Жумладан, хонадон таъмирлаш, болалар нафақаси олиш, моддий ёрдам, даволаниш, уй-жойни равсмийлаштириш, электр таъминотини яхшилаш, ичимлик суви етказиб беришдаги муаммони ҳал этиш, олинган кредит маблағини тўлашга кўмаклашиш каби масалалар қабул жойининг ўзида масъуллар иштирокида кўриб чиқилди.
Мурожаатлар албатта, белгиланган муддатда ва адолатли ўрганилади ва хулоса асосида ҳал этиш чоралари кўрилади.









