Раҳбар ва ёшлар учрашуви: рақам эмас, натижа муҳим
2026-08-06 15:00:00 / Новости
Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ўтказиладиган “Ёшлар куни” доирасида албатта, туман раҳбарларининг ёшлар мурожаатларини эшитишларига имконият яратилади. Бу гал маданият марказида ташкилланган ана шундай тадбирда туман ҳокими Шерали Қосимов, туман прокурори Аҳмадхон Юсупов, ИИБ бошлиғи Хайрулло Салимов ҳамда вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Дилмурод Аҳмедовлар барча маҳаллалардан келган йигит-қизлар ва уларнинг ота-оналаридан муаммо, таклифларни тингладилар.

Ёшлар бандлиги ҳамиша долзарб масала бўлиб келган. Учрашувда келиб тушган мурожаатларнинг 10 таси олий маълумотли мутахассисларнинг ишга жойлашиш ҳақида эди. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда бандлик бўлимига уларни бўш ўринлар билан таништириш ва кўмаклашиш топширилди. Шунингдек, Ахси маҳалласидаги спорт залини таъмирлаш, банк кредити олиш бўйича ҳам сўровлар бўлди.
Тадбир сўнггида туман ҳокими ёшлар етакчиларига мурожаатлар билан ишлашга жиддий қараш, натижа муҳимлиги борасида керакли топшириқларни берди.









