Бугун Халқ қабулхонасида оила ва хотин-қизлар бўлими масъуллари томонидан фуқаролар учун шахсий қабул ўтказилди.
2026-08-10 15:00:00 / Новости

Қабул жараёнида фуқароларнинг оилавий, уй-жой, ижтимоий ва хотин-қизлар билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, фуқароларга мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича зарур тушунтириш ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, мурожаатларда кўтарилган масалаларни белгиланган тартибда ўрганиш ва ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.





