“Халқ қабулхонаси”да туман раҳбарларининг қабули бўлиб ўтди
2026-07-18 14:30:00 / Новости

Жумладан, Зарбдор маҳалласида яшовчи Завражон Болтабоева пиёдалар йўлакчасини асфальтлаштириш, оқтошлик Маъсуда Азизова уй-жой олиш,саройлик Камолдин Жўраев кадастр иши масалаларидаги муаммоларни билдирдилар. “Шарқ” маҳалласининг бир гуруҳ фуқаролари ичимлик суви таъминотидаги қийинчилик ҳақида гапирдилар.
Шунингдек, қабул давомида болалар нафақаси ажратилиши, декларация солиғини тўлаш, уй бузишга рухсат олиш, табиий газ тушириш, уй таъмирлаш, тиббий ёрдам зарурлиги ҳақидаги мурожаатлар ҳам келиб тушди.
Ушбу мурожаатлар биринчи навбатда қонун талаблари, адолат ва шаффофликка таянган ҳолда кўриб чиқилади. Шу боис туман раҳбари томонидан ҳар бир соҳа масъулига мурожаатчи билан юзма-юз кўришиб, шахсан шуғулланиши ва ҳал этиш чораларини кўриши юклатилди.









