Вилоят ҳокими қабули: мурожаатлар тингланиб, ечими бўйича чоралар кўрилди.
2026-07-11 15:50:00 / Новости

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти номига мурожаат қилган юртдошларимизнинг аризалари билан танишилди.
Вилоят ҳокими бошчилигида вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари ва бошқа масъуллар ҳар бир мурожаатни атрофлича ўргандилар. Уларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилди.
Шунингдек, вилоят ҳокими қабулини сўраб келган мурожаатчилар ҳам ўз дарду ташвишлари билан юзландилар. Уларнинг аксарияти моддий ёрдам, турар жой, кадастр, кредит, суд-ҳуқуқ тизими ва бошқа масалаларда кўмак сўрадилар.
Умуман олганда, қабул давомида вилоятнинг турли ҳудудларидан келган 80 нафардан зиёд юртдошларимиз арзи тингланди ва улар кўтарган масалаларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди. Айримларига ҳуқуқий тушунчалар берилиб, ижроси муддат талаб этадиганлари назоратга олинди.









