“Раҳбар ва ёшлар учрашуви” очиқ мулоқот тарзида ўтди
2026-07-09 14:00:00 / Новости
Наманган илғор касбий маҳорат техникумида ташкилланган навбатдаги учрашувда ёшлар туман ҳокими ўринбосари Икромжон Парпиевга мурожаатларини билдирар эканлар, ушбу интилишлар ортида эзгу мақсадлари борлигини ҳам айтиб ўтишди.

Иштирокчиларнинг аксарияти ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлашишда ёрдам сўрашди. Туман бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда мутасадди раҳбарларга бу ёшлар билан алоҳида шуғулланиш ва бўш жойлар билан таништириш топшириғи берилди.
Шоҳидон маҳалласидаги кураш мактаби анча йиллардан бери фаолият олиб боради, бироқ, ҳозирги кунда таъмирга муҳтож. Мактаб мураббийси шу масала ҳал этиб берилса, яна кўпроқ ёшларни спортга жалб қилиши мумкинлигини айтди.
Мурожаатлар тадбир жойининг ўзида кўриб чиқилди ва назоратга олинди.









