#Кун_иқтибоси
2025-12-19 15:40:00 / Rahbariyatning bayonotlari va nutqlari

«Камбағал оилаларга бириктирилган ҳар бир раҳбар ўз масъулиятини чуқур ҳис этиши шарт. Бириктирилган оилангиздан 100 фоиз хабардор бўлиш - бу вазифа эмас, бу инсонлик бурчидир. Янги йил арафасида ҳар бир оила эътибор, меҳр ва ғамхўрликка муҳтож. Қисқа ташриф, самимий суҳбат ёки арзимаган совға ҳам инсон қалбига катта қувонч олиб киради.
Биз ўз уйимизда фарзандларимизни байрам кайфияти билан қувонтирар эканмиз, бириктирилган камбағал оилалар ҳам шу қувончдан четда қолмаслиги керак. Раҳбар дегани фақат идорада эмас, аввало одамлар орасида, уларнинг дардини ҳис қила оладиган шахс бўлиши лозим. Ҳар бир ташриф, ҳар бир эътибор - бу адолат ва инсонпарварлик сиёсатининг амалдаги ифодасидир».
Тошкент тумани ҳокими
Сардорбек Эргашев.
