Вилоят ҳокими Нормат Турсунов тақдимотдан сўнг Кенгсой канали қурилиши режалаштирилаётган ҳудудга бориб, лойиҳанинг амалий жиҳатларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.
2026-09-09 16:15:00 / Yangiliklar

Масъуллар билан биргаликда каналнинг йўналиши, сув манбаси, қурилиш ишларини ташкил этиш имкониятлари ҳамда ҳудуддаги мавжуд ер майдонларини сув билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида чўл ҳудудларида сув таъминотини яхшилаш, фойдаланишдан чиқиб қолган ва кам самарали яйлов ерларни босқичма-босқич ўзлаштириш, чорвачилик учун озуқа базасини кенгайтириш имкониятлари яратилади.
Жойида масъулларга лойиҳани техник ва иқтисодий жиҳатдан пухта ишлаб чиқиш, сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, канал қурилиши билан боғлиқ ишларни сифатли ташкил этиш ҳамда белгиланган вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, ҳудуднинг табиий-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, чорвачилик учун озуқа экинларини етиштириш ва яйловлардан самарали фойдаланиш чораларини Кенгсой канали лойиҳаси билан уйғунлаштириш муҳимлиги қайд этилди.









