Ҳудудларда кичик инновацион гуруҳлар ташкил этиш ва лойиҳаларни аҳамиятлилиги бўйича амалга ошириш борасида таклифлар берилди
2025-10-10 09:40:00 / Янгиликлар

Аввало, имконияти чекланган ва ишсиз хотин-қизлар учун ташкил этилган инклюзив ИТ маркази фаолияти кўздан кечирилди. Марказда рақамли саводхонлик, дастурлаш асослари ва онлайн ҳамкорлик кўникмалари орқали аёлларнинг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлиги оширилаётгани қайд этилди.
Шундан сўнг “Аёл, бизнес, инновация” мавзусидаги очиқ мулоқотда иштирок этилди. Унда ўз ишини йўлга қўйган 50 дан ортиқ тадбиркор аёл тажриба алмашди, янги маҳсулот ва хизматлар бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш ва амалиётга жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида мутасаддиларга аниқ вазифалар берилди:
— инклюзив ИТ маркази қувватини ошириш, янги ўқув гуруҳларини йўлга қўйиш ва тренерлар салоҳиятини кучайтириш;
— хотин-қизлар тадбиркорлиги учун акселерация/менторлик дастурини ишлаб чиқиш ва амалга жорий этиш;
— истиқболли лойиҳалар реестрини шакллантириш, уларни ресурслар билан қўллаб-қувватлаш механизмларини (молия, инфратузилма, бозорга чиқиш) аниқ белгилаш;
— “Яшил оила” ва озиқ-овқат хавфсизлиги йўналишларида пилот лойиҳаларни ишга тушириш;
— мулоқотда билдирилган таклифлар ижроси бўйича “йўл харитаси” тайёрлаш, муддат ва масъулларни белгилаб, мониторинг тизимини йўлга қўйиш.
Ҳудудларда кичик инновацион гуруҳлар ташкил этиш ва лойиҳаларни аҳамиятлилиги бўйича амалга ошириш борасида таклифлар берилди.

