Самарқанд иқлим форуми
2025-04-04 / Воқеалар тақвими
2025 йилнинг 4–5 апрель кунлари “Silk Road Samarkand” конгресс марказида биринчи Самарқанд иқлим форуми бўлиб ўтади.

Форумда жаҳон етакчилари, сиёсатчилар, экспертлар ва фаоллар Марказий Осиё ва дунё дуч келаётган долзарб иқлим муаммоларини муҳокама қилишади.
Тадбирнинг асосий натижаси Самарқанд форумининг якуний ҳужжати — “Яшил” ривожланишнинг Минтақавий концепцияси тақдимоти бўлиб, у иқлим ўзгариши соҳасида Марказий Осиё давлатларининг ягона минтақавий қарашларини шакллантиришга асос солади. Унда етакчи халқаро ташкилотларнинг минтақадаги экологик муаммоларни ҳал қилиш борасидаги ёндашувлари баён қилинади.