“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!”
2025-06-26 19:05:00 / Янгиликлар

Ёзги томошагоҳда ташкил этилган ушбу тантанали маросим минглаб ёшларни бир мақсад атрофида жипслаштирди. Тадбирда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари О.Бозоров ҳамда Чортоқ тумани ҳокими И.Саттаров сўзга чиқиб, ёш авлодни байрам билан табрикладилар ва уларга эзгу тилакларини изҳор этдилар.
Тадбир доирасида ёшларга оид давлат сиёсати ижросини таъминлашда фаол иштирок этаётган ҳамкор ташкилотлар вакиллари ҳамда фаол ёшлар тақдирланди.
Кеча давомида Шоҳрух Эргашев, Аброр Дўстов, Ноила Ҳабибуллаева, Камрон Мамадалиев каби машҳур эстрада юлдузларининг жонли ижродаги куй-қўшиқлари, шунингдек, 14-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ҳамда ҳарбий қисм аскарларининг чиқишлари иштирокчиларга кўтаринкилик бахш этди.
Гала концерт мушакбозлик намойиши билан якунланди ва барчага унутилмас таассуротлар улашди.
Чортоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати









