Янги тадбиркорлик субъекти - қўшимча иш ўринлари демак
2024-06-03 09:20:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Чуст туманидаги ўрганишлари чоғида аҳоли бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Чуст тумани марказида "Dilbar Textile" МЧЖ томонидан тикувчилик лойиҳаси амалга ошириляпти. Умумий лойиҳа қиймати 5 млрд. сўмни ташкил этади. Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Яратиладиган иш ўрни 2 босқичда 600 нафар.
Вилоят ҳокими шу йил охирига қадар ишга туширилиши режалаштирилаётган янги ишлаб чиқариш корхонаси билан танишди. Уни тезроқ ҳаётга татбиқ этиш юзасидан тадбиркорни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш лозимлигини таъкидлади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.






