Адизов "Амир Темур" номидаги марказий истироҳат боғидаги қурилиш ишлари ўрганилди
2025-10-27 10:35:00 / Янгиликлар

Хатирчи тумани ҳокими Умиджон Адизов "Амир Темур" номидаги марказий истироҳат боғида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 1-апрелдаги ПҚ–132-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Хатирчи тумани "Амир Темур" номидаги марказий истироҳат боғида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳа доирасида боғ ҳудудида мусиқали фаввора ва замонавий йўлаклар қурилмоқда. Мазкур обектнинг умумий қиймати 5,4 миллиард сўмни ташкил этади.
Шунингдек, ИТ Парк қурилиши ишлари ҳам бошланган бўлиб, лойиҳа учун вилоят маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан 2,8 миллиард сўм ажратилган.
Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида туман марказида аҳолининг ҳордиқ чиқариши, дам олиши ва ёшларнинг замонавий ИТ йўналишида фаолият олиб бориши учун қулай шароитлар яратилади.
✅ Мақсад – Хатирчини янада обод, замонавий ва аҳоли учун қулай масканга айлантиришдир.
✍️ ХАТИРЧИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


