ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ — ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР САРИ МУҲИМ ҚАДАМ
2026-10-22 10:00:00 / Янгиликлар

ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ — ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР САРИ МУҲИМ ҚАДАМ
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси асосида ёшлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, бугун Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Ходжаев, туман ҳокими Умиджон Адизов, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари иштирокида Хатирчи тумани Маданият марказида ёшлар билан очиқ мулоқот учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қийнаётган масалаларни ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имкониятлар яратиш масалаларига эътибор қаратилди.
Бундай очиқ мулоқотлар ёшларнинг фикр ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларга амалий ечим топиш ҳамда уларнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
✍️ ХАТИРЧИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ



